15 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,9 °C

Мамлакатимизда
2 Апр  2019 1171

Ўзбекистон миллий валютаси – сўмнинг график кўринишини жорий этиш таклиф қилинди

Жамоавий мурожаатлар порталида Ўзбекистон миллий валютаси – сўмнинг график кўринишини жорий этиш таклиф этилди. 

 

Мурожаатда айтилишича, Ўзбекистонда сўнгги йилларда барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ҳозирги вақтда миллий валюта билан Интернет сайтларда ва турли онлайн дўконларда электрон тўловлар амалга оширилмоқда.

Сўм транзакцияларда UZS шаклида кўрсатилади. Шунингдек супермаркетларда ва бошқа савдо нуқталарида ҳам сўм тўлиқ ёзилади.

“Шу сабабли бошқа мамлакатлар қатори бизда ҳам сўмнинг график кўринишини жорий этиш керак. Мисол учун, Қозоғистонда тенге ₸ кўринишида, Қирғизистонда сом ⊆  кўринишида, Европа Иттифоқида евро € кўринишида ва ҳ.к. Сўмнинг график белгиси жорий қилинса, матнларда ҳам белгилар қисқариб сўмни ёзиш қулайлашади. Пештахталарда нархлар шрифти ҳажми катталашади”, - деб ёзган муаллиф.

Муаллиф Марказий банк томонидан дизайнерлик танловини ўтказиш орқали сўмнинг график кўриниши лойиҳасини ишлаб чиқишни таклиф қилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech