20 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +41,2 °C

Спорт
31 Мая  2019 630

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Туркияга учиб кетишди

Бугун, 31 май куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегацияси Тошкент-Истамбул-Анталия йўналиши бўйлаб Туркияга йўл олди, деб хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати.

Хабар берганимиздек, у ерда миллий терма жамоамиз Туркия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Учрашув 2 июнь куни Аланья шаҳридаги “Alanya Stadium” ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Шундан сўнг миллий терма жамоамиз аъзолари 3 июнь куни ярим тунда Тошкентга қайтиб келиб, йиғинни давом эттиришади. 

7 ва 11 июнь кунлари Тошкентдаги “Миллий” стадионда КХДР ва Сурия терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари бўлиб ўтади. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech