29 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,6 °C

Ўзбекистон жаҳон матбуоти нигоҳида

Америка ва Канада ОАВ Ўзбекистонда қўлланилаётган чораларни фаол ёритишда давом этяпти.  

Америка ва Канада ОАВ Ўзбекистонда миллий иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, ҳамда коронавирус пандемиясининг асоратларини енгиллатишга  қаратилган чораларни фаол ёритмоқда, деб хабар беради «Дунё» АА.

«The New York Times» газетасида «Ўзбекистон вирус туфайли ёпилганидан баъзи савдо йўналишларига ўз фаолиятини йўлга қўйишга рухсат берди» мавзусида мақола чоп этилган. Материалда мамлакатда коронавирус тарқалиш даражаси апрель ойининг ўртасида энг юқори нуқтасига етган ва шундан бери янги касалланишлар ҳолати камайиб бормоқда дейилган. Аерика нашриёти шунингдек, республиканинг вирус тарқалиш эҳтимоли кам бўлган баъзи ҳудудларида ижтимой яқинликни чегаралашни камайтирганини эслатиб ўтади.  

Мақолада бир қатор савдо, ишлаб чиқариш  ва хизмат кўрсатиш шахобчаларининг ўз фаолиятини тиклагани ҳақида мисолллар келтирилган.

«Yahoo Finance» янгилик хизмати ўз саҳифаларида «Ўзбекистон икки ҳудудда коронавирус таъқиқини бўшаштиради» ахборот материалини   жойлаштирган. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати ахборотига таяниб, республика аста-секин Фарғона ва Қашқадарё каби йирик ҳудудларда ҳаракатни чегаралашни бўшаштиришни режалаштиряпти дейилади. 

Журналистларнинг таъкидлашича, Президент Шавкат Мирзиёев фаолиятини тиклаши хавф-хатарни энг кам юзага келтириши мумкин бўлган иқтисодиёт секторлари ва ҳудудларни аниқлаш топшириғини берган.

Бунда асосий эътибор давлат раҳбарининг ушбу қарорни 6 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган икки ҳудуднинг иқтисодини қўллаб-қувватлаш ва у ерларда ишсизликни камайтириш мақсадида қабул қилганлигига қаратилган.

Канаданинг «The Financial Post»  газетаси Ўзбекистоннинг халқаро молиявий институтлардан 3 миллиард доллардан ошиқ узоқ муддатли кредит ва грант шаклидаги молиявий кўмак олиш ҳақидаги дастлабки келишувга эришганини таъкидлайди. Ундан ташқари Ўзбекистон Миллий банкининг 2020-2021 йилларда еврооблигациялар чиқаришни режалаштиришига  эътибор қаратилган. Шарҳловчилар бундай операциялардан тушган маблағ коронавирус пандемияси асоратини енгиллаштиришга ва иқтисодиёт тармоқларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилишини эътироф этганлар.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech