21 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,2 °C

Ҳарбий
7 Мар  2019 1506

Ўзбекистон ҳарбийлари аёлларни ўзига хос байрамона акциялар билан қутлашмоқда

8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси ва Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти курсантлари, Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли ҳамда Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестри жамоалари пойтахтимиздаги бир неча савдо марказларида бўлиб, бу ердаги аёл-қизларни ўзгача услубда табриклашда давом этмоқда.

 

“Экобозор” савдо мажмуаси ҳовлисида янграган шўх куй ва қўшиқлар кундалик юмушлари билан оввора бўлиб юрган харидорларни бир жойга жамлаб, уларга байрам кайфиятини улашди. Байрам муносабати билан билдирилган қутловлар, ҳарбий созандалар томонидан ижро этилган жаҳон ва ўзбек классик мусиқалари йиғилганларга хуш кайфият улашди. Байрам сабабчиси бўлган опа-сингилларга Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти курсантлари томонидан гуллар туҳфа этилди.

Худди шундай байромона акция пойтахтимизнинг Миробод туманида жойлашган “Compass” савдо мажмуасида, шунингдек, Марказий ҳарбий округ ҳарбий оркестри жамоаси томонидан Самарқанд шаҳридаги Регистон майдони ҳамда “Атлас” кўнгилочар савдо мажмуасида консерт дастурлари билан намойиш этилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech