24 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,1 °C

Ҳарбий
15 Авг  2019 372

Ўзбекистон “Ҳарбий-тиббий эстафета” халқаро танловида биринчиликни қўлга киритди

“АрМИ-2019” доирасида ўтказилган “Ҳарбий-тиббий эстафета” халқаро танлови якунланди, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Жорий йилнинг 4-15 август кунлари Ўзбекистонда биринчи бор Халқаро армия ўйинларининг “Ҳарбий-тиббий эстафета” йўналиши бўйича халқаро мусобақа ўтказилди.

Қизиқарли баҳс ва мунозараларга тўла бўлган 12 кун давомида 11 та давлатнинг 200 нафарга яқин ҳарбий-тиббиёт мутахассислари нафақат юқори малака ва маҳоратларини намойиш қилишди, балки ҳарбий биродарлик ва дўстона муносабатларни ҳам кўрсатишди.

“Фориш” полигони мезбонлик қилган “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловининг финал босқичида “Халқаро танлов ғолиби” номинацияси бўйича умумжамоа ҳисобида ўринлар қўйидагича тақсимланди:

1-ўрин – Ўзбекистон Республикаси (5979 балл).

2-ўрин – Қозоғистон Республикаси (5116 балл).

3-ўрин – Россия Федерацияси (4992 балл).

“Ҳарбий-тиббий эстафета” халқаро танловининг ёпилиш маросими олдидан матбуот анжумани ҳам бўлиб ўтди.

Унда журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа ғолиби “Gentra” автомобили билан тақдирланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech