12 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,2 °C

Туризм
4 Фев  2020 2237

Ўзбекистон дунёнинг туризм соҳаси энг тез ривожланаётган мамлакатлари сафида!

Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO)нинг сўнгги маълумотларига  кўра, Ўзбекистон туризм соҳаси энг жадал суръатларда ривожланаётган топ-20 мамлакат рўйхатидан ўрин олган.

Бугун мамлактимиз ундай давлатлар рўйхатида тўртинчи ўринда қайд этилган. «Independent» нашрининг шу ҳақидаги мақоласидаги рўйхатда Озарбойжон ҳамда Қозоғистон мамлакатлари ҳам келтирилган бўлиб, улар ўз ўрнида 17 ва 20-ўринларни эгаллаган. 

UNWTO статистика маълумотларига кўра, 2019 йилда дунё бўйлаб хорижий сафарлар 1,5 миллиардга етган, ҳамда бу кўрсаткич 2018 йилга нисбатан тўрт фоиз юқори натижани қайд этган. Франция 90 миллиондан зиёд сайёҳ ташриф буюрган мамлакат сифатида энг юқори натижани кўрсатган, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech