16 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,6 °C

Саломатлик
29 Мар  2019 1243

Ўзбекистон делегацияси Европа фармакопеяси 163-сессиясида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Алишер Темиров бошчилигидаги делегацияси Франциянинг Страсбург шаҳрида бўлиб ўтган Соғлиқни сақлаш учун дори воситаларининг сифати бўйича Европа кенгаши директорати Европа фармакопеяси 163-сессиясида иштирок этди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

 

Глобаллашув шароитида дори воситаларини стандартлаштириш ва сифат назорати бўйича умумий ёндашувлар зарурати мавжуд. Бунда турли мамлакатлар мутахассислари билан ахборот ва фикр алмашиш жуда муҳим. 2018 йил март ойида Европа Фармакопеяси Ўзбекистон Республикасини кузатувчи мақомида қабул қилиши ушбу йўналишда муҳим қадам бўлди.

Европа фармакопеяси 163-сессиясида муҳим аҳамиятга эга бўлган воқеа Соғлиқни сақлаш учун дори воситаларининг сифати бўйича Европа кенгаши директорати директори Сузанна Кайтель ҳамда “Дори воситалари, тиббий буюмлари ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси Давлат маркази” ДУК директори Шерзод Абдуғаниев ўртасида имзоланган “Ўзбекистон Республикаси давлат фармацевтика институтини яратиш учун Европа фармакопеясининг матнларидан нусха кўчириш ва мослаштириш ҳуқуқини бериш тўғрисида”ги келишув бўлди.

– Бугун юртимизда 150 дан ортиқ маҳаллий дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар мавжуд бўлиб, улар томонидан 2500 номдаги дори воситалари давлат рўйхатидан ўтказилган, – дейди Шерзод Абдуғаниев. – Ҳозиргача дори-дармонларнинг сифат назорати бир қатор хориж мамлакатларнинг халқаро эътироф этилган фармакопеялари талабларига мувофиқ амалга оширилар эди. Эндиликда мазкур келишувга мувофиқ, ягона, халқаро талаблар билан мувофиқлаштирилган Ўзбекистон Давлат фармакопеяси чоп этилади. Натижада дори воситалари, реактивлар, дори шакллари сифат назоратининг уйғунлашган замонавий халқаро стандарт талаблари даражасида амалга ошириш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда маҳаллий дори воситаларини хорижий давлатларда рўйхатдан ўтказиш жараёнининг қисқа муддатларда амалга ошириш имконияти юзага келади. Бу, ўз навбатида, мамлакатимиз фармацевтика саноатининг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада оширади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech