03 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +27,6 °C

Бизнес
27 Июн  2020 253

Ўзбек кулолчилигига Европача назар

Ўзбекистон ва Франция кулоллари ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади.

Ўзбекистон кулолчилик санъати ва маҳсулотларини француз жамоатчилиги орасида кенг тарғиб қилиш, экспорт географиясини кенгайтириш ва француз кулоллари билан ўзаро тажриба алмашиш мақсадида мамлакатимизнинг Париждаги элчихонаси томонидан Франциянинг «Collectif National des Céramistes» миллий кулоллар уюшмаси билан видеоконференция ўтказилди.

Мазкур тадбирда «Collectif National des Céramistes» уюшмаси, «La maison de la céramique de Dieulefit», «Le Pôle Céramique de Normandie» ташкилотлари, Франция Темурийлар тарихи ва санъатини ўрганиш ассоциациялари раҳбарлари, шунингдек Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд», «QadriyArt» уюшмалари, Риштон, Ғиждувон, Тошкент, Хоразм, Самарқанд ва Наманган кулолчилик мактабларининг вакиллари иштирок этди, деб хабар беради «Дунё» АА.

Конференция давомида мамлакатимизда ҳунармандчилик, хусусан кулолчилик йўналишини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда миллий кулолчилик мактаблари тўғрисида батафсил маълумот берилди. Фарғона вилоятининг Риштон туманида кулолчилик хонадонлари ва музей-галереялардан ташкил топадиган Риштон кулолчилик маркази алоҳида тақдимот қилинди.

«Collectif National des Céramistes» уюшмаси президенти Жером Руссел мазкур ташкилот Франциянинг 700 дан зиёд кулолларини бирлаштиришини айтиб ўтди. Ўзбек ва француз кулолчилик йўналишлари бир биридан фарқ қилганлиги сабабли ўзаро тажриба алмашиш муҳимлигини, Францияда ўзбек усталарининг шахсий кўргазмаларини ташкил этишга тайёрлигини билдирди. Ўзбекистонлик ва Франциялик кулолларнинг «виртуал кўргазмалари» ташкил этишни таклиф этди.

Нормандия кулолчилик уюшмаси раҳбари Роз Мари де Круа Руан марказида кулолчилик маҳсулотлари кўргазмасини ташкил этиш ва сотиш маркази ўзбек кулолларини қабул қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Ўз навбатида ўзбек кулоллари франциялик уста ҳунармандларни қабул қилишга тайёрлигини билдирди. Ишқор технологиялари ва ранглар асосида тажриба алмашиш, кўргазмалар ташкил этиш, франциялик кулоллар билан кошинпазлик, тарихий обидаларни консервация ва реставрация қилишда ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифларини билдирди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech