17 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,4 °C

Хавфсизлик
10 Июл  2019 343

Ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган аёлни Миллий гвардия ходими қутқариб қолди

9 июль куни соат 21:40 лар атрофида «Қўйлиқ» деҳқон бозори ёнидаги кўприк устидан ўзини ташлаб жонига қасд қилмоқчи бўлган аёлни кўриб бефарқ бўлмаган аҳолининг саъй-ҳаракатлари натижасида ИИБ ходими ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси ўз вақтида етиб келган. 

Албатта, фуқаролар ёрдамга ошиққан, аммо қалтис вазият туфайли улар тўхтаб туришга мажбур бўлган. Ана шу вазиятда Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг тезкор ва ишончли ҳаракати сабабли аёлнинг ҳаёти сақлаб қолинган, деб хабар беради Миллий гвардия матбуот хизмати.

Шундан сўнг фуқаро ҳудуд ИИБ бўлинмасига олиб борилган ва у билан профилактик суҳбат ўтказилган.

Суҳбат натижасида фуқаро 1992 йил 15 июнда Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида туғилган А.Б. эканлиги, турмуш ўртоғи Б.Э. билан оилавий жанжаллар сабабли ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганлиги маълум бўлди. 

Ҳозирда фуқаро А.Б.га тиббий ва руҳий ёрдам бериш мақсадида мутахассислар жалб қилинган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech