12 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,8 °C

Ташвишли хабар
4 Сен  2019 1683

Заҳарланган ишонч ёхуд Самарқанддаги жониворларга нисбатан шафқатсизлик

Қадим-қадимдан ўзбек халқи меҳмондўст, саховатли ва бағрикенг ҳисобланади. Бироқ Самарқандда содир бўлган (ва, эҳтимол, давом этаётган) сўнгги ҳодисалар ўзининг шафқатсизлиги билан даҳшатга солади. 28 августда ижтимоий тармоқларда «Spark» ва «Nexia» автомобиллари ҳайдовчиларининг машиналарини атайлаб итнинг устига ҳайдагани акс этган шов-шувли видеолари тарқалди.

Биринчисида йўлни кесиб ўтаётган жониворни «Nexia» машинаси босиб кетишга уринади, сўнг «Spark» ҳайдовчиси уни босишга уч марта (!) ҳаракат қилади. Буларнинг барчаси ППХ кўз ўнгида содир бўлади. Иккинчи видеода ППХ ходими итга ғиштга ўхшаган нарсани отади.

Кейинчалик расмий хабарларга таянилган маълумотга кўра, ушбу ит бир неча кишини тишлаган, тирнаш ва тишлаш излари чуқурлиги турли даражада экани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Мантиқий савол туғилади: бундай вазиятлар билан ким шуғулланиши керак? Тутишда оғриқлисидан тортиб, жойида ўлдиришгача бўлган усуллар тақиқланган тутиш хизмати. Нима учун вазиятни бегона одамлар назоратга олишган? Уларга жониворларни бундай шафқатсиз тарзда ҳаётидан маҳрум этишга ким рухсат берган?

«Mehr va Oqibat» ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятида бу ҳаракатлар қораланди: «бундай реакциянинг сабаблари қанақа бўлишидан қатъий назар, мазкур иш билан ваколатга эга шаҳар ободонлаштириш хизмати қошидаги қаровсиз ҳайвонларни тутиш махсус бўлими шуғулланиши лозим. Ёшларимизга бу инсонларнинг ҳаракатлари қандай ўрнак кўрсата олади? Буни ҳуқуқий баҳолаш ва ҳуқуқбузарларни жавобгарликка тортиш зарур, деб ҳисоблаймиз».

Яқинда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддасига киритилган ўзгаришларга кўра, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш уларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса, худди шунингдек ҳайвонларни қийнаш, энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача (илгари ЭКИҲнинг иккидан бир қисмидан икки бараваригача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. ҲҲҚЖ катта миқдордаги жаримани қонунийлаштиришни таклиф этган.

Шунингдек, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахс ҳозирлигида содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши келтирилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги назоратсиз ҳайвонларни тутишга ихтисослаштирилган механизациялашган отряд бошлиғи Владимир Равдин «Айтилган сўз масъулияти» («Правда Востока» 2019 йил 15 июль) мақоласига шарҳда қутурган итни ушлаш тўғрисида ҳеч қандай ариза келиб тушмаганини таъкидлади. Кейин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизматига мурожаат қилдик, агар шундай бўлса, қайси ҳудудларда ва нечта ҳодиса қайд этилган, билиш мақсадида. Бизни республика Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (ДСЭНМ)нинг ўта хавфли инфекциялар бўлимига йўналтиришди. Мутахассислар фақат қутуришнинг олдини олиш ва сабаблари ҳақида изоҳ беришди. Аммо мамлакат аҳолисига юқиши ҳоллари қайд этилганми, деган саволга жавоб бўлмади. Хуллас, ана шу саволимиз барибир очиқ қолди: бизда қутуриш кузатилганми ёки йўқ?

Тармоқда Самарқанднинг «Истиқбол» маҳалласида истиқомат қилувчи аёлнинг видеолавҳалари «айлана» бошлади. Уларда номаълум шахслардан иборат тўрт кишилик гуруҳ сосискага ўхшаш нарсани (тасвирга олувчининг айтишича, заҳарланган) ташлашаётгани акс этган. Айтишича, улар шунингдек, агар эгалари уйда бўлса, ўзини ветеринарлар, деб таништириб, уй ҳайвонларини навбатдан ташқари эмлашни талаб қилишган ва кейин ўлдирувчи «эмлаш»ни амалга оширишган.

«Мен - самарқандликман» ижтимоий гуруҳида шаҳар кўчаларидаги ўлик итлар, мушуклар ва ҳатто, қушлар ҳақида маълумот пайдо бўлди. Лабрадор зотига мансуб уй итининг қандай ўлдирилгани билан ҳам тезда ўртоқлашишди. Эълон қилинган хабар муаллифининг фарзанди ит билан ўйнагани сабабли ҳали аниқланмаган токсик модда таъсиридан заҳарланиш белгилари билан касалхонага ётқизилган.

Кейинчалик Самарқанд ҳокимияти расмий баёнот билан чиқди ва ҳайвонларни оммавий заҳарлаш фактини тан олди. Маълум бўлишича, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими шаҳар ободонлаштириш бошқармаси билан биргаликда ана шу ишларни амалга ошириш билан шуғулланадиган ишчи гуруҳ тузган. Ҳокимлик маъмурияти матбуот хизмати ҳам фақат бошпанасиз ва юқумли касалликларга чалинган ҳайвонларни йўқ қилишни маъқуллаган.

Қаровсиз ва дайди итларни йўқ қилиш [заҳарли?] хўрак орқали амалга оширилганини хабар қилишди. Бироқ ишчи гуруҳ аъзоларидан бирининг ҳам уй итига хўрак бергани аниқланди. Видеода айнан ана шу ҳолат акс этган. Унинг ҳаракатлари кўрсатмаларга мос келмайди. Бу шахсга нисбатан қонун доирасида чора кўрилади.

Июнни эслайлик. Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими (ҚҲТБТ) порталига Вазирлар Маҳкамасининг «Уй ва қаровсиз ҳайвонларни шафқатсиз муносабатдан ҳимоя қилиш ва уларни сақлаш бошпаналарини яратиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди ва унда тутиш хизмати ходимлари ҳайвонларнинг ўлимига, жароҳатланишига, шикастланишига олиб келиши мумкин бўлган усуллар ва техник мосламалардан, шунингдек, уларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирадиган препаратлардан фойдалана олмасликлари.

Қарор лойиҳаси муҳокама қилинаётган бир пайтда, хорижликлар ўртасида ҳам акс садога сабаб бўлган бугунги кунга қайтамиз.

Анна С., Россия: «Қадрдон Ўзбекистонда нималар бўлаётганини кузатиб бораман ва кўзларимга ишонмадим».

Ольга Х., Жанубий Корея: «Бу ерда бундай ваҳшийликлар содир бўлмайди. Мушуклар ва бошқа ҳайвонларга мўлжалланган кафелар бор, аҳоли ҳам уй жониворларига бирдай муҳаббат билан қарайди. Кимнингдир шаҳарни тозалашга буйруқ бериши, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган гап. Унда инсонпарварлигимиз қаёқда қолади? Фарзандларимиз ва ёшларимизга ўрнак бўлиш-чи?»

Согдиана С., АҚШ: «Бу давлатда ҳайвонларга шафқатсизларча муносабатда бўлганлик учун бир неча йилга қамалиш ҳам мумкин. Ўзбекистонда жаримага тортиш билан чекланиб қолаверилса, бегуноҳ жониворларни ўлдириш давом этаверади».

***

Таъкидлаш жоизки, «Mehr va Oqibat» ҲҲКЖ аъзолари зудликда Самарқандга етиб бориб, воқеа жойига ташриф буюришди, травматологияда жабрланганлар (шифокорнинг айтган ит қопган 16 та бемордан учтаси) билан учрашишди, ит эгасини топдилар (тергов манфаатлари учун бунга батафсил тўхталмаймиз), ППХ ва ЖТСБ бошлиғи билан учрашди, кўнгиллилар билан суҳбатлашди ва натижада ННТ номидан воқеа жойидаги инспекторга ариза тақдим этилди. Ариза қабул қилинди ва биринчи босқичда ҳайвонларга шафқатсизларча муносабатда бўлиш ва йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши борасидаги ишлаб бошлаб юборилди.

Ишни судгача олиб бориш ва ҳуқуқбузарларни жиноий жавобгарликка тортиш талаби билан 400 дан ортиқ фуқаролар мурожаатлари қайд этилди.

Видеони кўргач, ННТга ёзиб юборган хорижий давлатлар фуқаролари бор. Улар орасида Самарқандга сафарини бекор қилиб, чиптасини (ўзларининг сўзларидан) қайтариб топширганлари ҳам бор экан.

Ана шу вақт мобайнида «Mehr va Oqibat» ҲҲКЖга «Терра» ҲҲКЖ нодавлат нотижорат ташкилоти аъзолари ҳамроҳ бўлишди ва ёрдам беришди.

Бундан ташқари, порталларда хусусан, ҳайвонларни йўқ қилганлар учун жазо талаб этилган петициялар ташкил этилди. Уларни имзолаган инсонлар инсонпарвар мамлакатда яшашни исташади. Ва минглаб фуқаролар каби, ҳодисанинг натижасини, шунингдек, ҳайвонларга шафқатсизларча муносабатда бўлиш масъулиятни қайта кўриб чиқилишини кутмоқда.

Ҳодисани Ўзбекистон Экологик партияси бўлим раҳбари Тоҳир Солиев изоҳлайди:

- Экологик партия яқин кунларда Самарқанддаги жониворлар билан боғлиқ вазият юзасидан депутатлик сўрови тайёрлайди. Жониворлар билан муносабатларга оид меъёрий ҳужжатлар мавжуд ва улар қонун ва ахлоқ нуқтаи назаридан ҳам бузилмаслиги лозим. Инстанциямиз вакиллари Самарқандда содир бўлган ҳодисаларга расмий жавоб сўрашади.

Расман:

Самарқанд вилояти маъмурияти бўлиб ўтган воқеа юзасидан тушунтириш берди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги «Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузурида назоратсиз ҳайвонларни тутиш бўлимлари ташкил этилган. Самарқандда ҳам шундай бўлимлар ташкил этилган.

Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган видео мансабдор шахслар ва жамоатчилик вакиллари томонидан диққат билан ўрганиб чиқилган ва муҳокама қилинган.

Афсуски, мазкур ҳодиса йўқ қилиш ўрнига итларни даволаш, рўйхатга олиш ҳамда вақтида эмлаш билан шуғулланиши керак бўлган шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими айби билан содир бўлгани аниқланди.

Ўрганиш натижасида Самарқанд шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мудири О. Алламуродов ҳамда Самарқанд шаҳар ветеринария бўлими Сиёб ветучасткаси раҳбари У. Ражабов билан меҳнат шартномалари бекор қилинди. Улар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.

Самарқанд вилоятидаги бошқа шунга ўхшаш муассасалар раҳбарлари бундай ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш зарурлиги тўғрисида қатъий огоҳлантирилди.

Тадқиқот натижалари ушбу ишда айбдорларга нисбатан қонуний қарорлар қабул қилишни таъминлаш учун вилоят прокуратурасига юборилган.

Вилоят маъмурияти Самарқанднинг барча аҳолисини ҳукумат билан ҳамкорлик қилишга, бундай ноқонуний хатти-ҳаракатлар тўғрисида ижтимоий тармоқлар, телеграм-мессенжерлар ёки 1177 рақамли «ишонч телефони» орқали хабардор қилишга чақиради, дея хабар беради Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

pv.uz

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech