03 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,8 °C

Мамлакатимизда
1 Июл  2020 163

Вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси билан учрашувларида чекловлар бекор қилинди

2020 йил 30 июнда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ЎРҚ-625-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун имзоланди.

Қонун билан киритилган ўзгартишларга кўра, жумладан, вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан учрашувларида чекловлар бекор қилинди.

Маҳкума аёлларнинг вояга етмаган фарзандлари билан учрашувларининг алоҳида тартиби белгиланди.

Жумладан, маҳкума аёлларга вояга етмаган болалари билан бир йил ичида 4 марта муддати 5 суткагача бўлган узоқ муддатли учрашув, шунингдек, манзил- колонияларда сақланаётганларга эса муассаса ҳудудидан ташқарида яшаш имконияти билан узоқ муддатли учрашувлар чекланмаган миқдорда берилади.

Шунингдек, маҳкумларни жазо ўташи даврида адолатли мезонлар асосида рағбатлантириш чораларини қўллаш тартиби ҳамда рағбатлантириш чораларини қўллаш комиссиясининг иш фаолияти ва уларнинг аниқ вазифалари белгиланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга эга киради, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech