03 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32 °C

Молия
21 Янв  2020 2280

«UzNEX» крипто биржаси очилди

Бугун пойтахтимиздаги Корея маданият марказида халқаро конференция ўтказилди. Блокчейн соҳаси бўйича Жанубий Корея, Япония, Сингапурнинг етакчи компаниялари раҳбарлари, Ўзбекистондаги вазирлик ва идораларининг вакиллари иштирок этган ушбу тадбирда Марказий Осиёда биринчи бўлган “UzNEX” крипто биржасининг очилиши ҳақида эълон қилинди.

Портал pv.uz/Правда Востока/21 января. Ижтимоий рақамли ресурслар тақдим этувчи "UzNex" крипто биржасида Ўзбекистон фуқаролари мобил иловалар ёрдамида крипто валютани сотиб олишлари, сармоя сифатида киритишлари, шунингдек, юқори даромадга эришаётган профессионал инвесторларнинг кундалик инвестицион ёндошувини ўрганиш орқали уни таҳлил қилишлари ва ўрганишлари мумкин. Дунёдаги етакчи крипто биржаларнинг хавфсизлик бўйича экспертлари узлуксиз платформа тизимини мунтазам мониторинг қилиб боради. Муҳандислик технологияси маркази эса жиноий битимлар билан курашиш бўйича FATF маслаҳатларига мувофиқ, ихтисослаштирилган ечимлар тақдим этади.

Ўзбекистондаги илк крипто-биржа – “UzNEX” таъсисчиси ҳисобланган “КOBEA GROUP” компанияси келгусида Ўзбекистоннинг етакчи олий ўқув юртларида блокчейн бўйича махсус кафедралар очишни режалаштирмоқда. Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт ва блокчейннинг имкониятлари истиқболли деб баҳоланяпти. Компанияларга криптоактивлар борасида эркин фаолият юритишига давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 2 сентябрдаги қарори асос бўлди. Қарор асосида ташкил этилган “Рақамли ишонч” жамғармасининг мақсадлари ҳам блокчейн технологиясини ривожлантириш, ушбу технологиянинг ижтимоий-иқтисодий соҳада тутган ўрни ва вазифалари ҳақидаги маълумотларни жамоатчиликка етказишдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Mobiuz ва «Ўзбекгидроэнерго» давлат компанияларига инвесторларни жалб қилиш мақсадида крипто активларни бирламчи жойлаштириш бўйича ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқди. Ушбу ҳужжат тасдиқланса, Ўзбекистон дунёда ушбу амалиёт жорий этилган илк давлатга айланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида крипто активлар айланмаси соҳасини янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси сайтида жойлаштирилган бўлиб, 31 январь кунига қадар муҳокама учун очиқ.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech