29 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,4 °C

Хавфсизлик
11 Янв  2020 1601

Тоғдаги дам олиш жиноий иш билан якун топди

2020 йил 5 январ куни, тахминан соат 11-00 да Тошкент вилоятидаги “Чимён” тоғ-чанғи дам олиш масканида қорда юрар машина ҳайдовчиси дамлама матрацда қияликдан тушиб келаётган одамлар устига чиқиб кетди. 

Ҳодиса оқибатида ҳар хил даражадаги тан жароҳатлари олган уч киши тиббиёт муассасасига етказилган. Улардан бирининг аҳволи оғир.

Мазкур ҳодиса юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ қошидаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноий иш (транспорт воситаси ҳаракати ёки улардан фойдаланишдаги хавсизлик қоидаларини бузиш) қўзғатилган. Ҳозирда тергов олди суриштурув ишлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech