21 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,9 °C

Остона шаҳрида Ўзбекистоннинг консуллик бўлими фаолият юритишни бошлади

Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти маълумотига кўра Остона шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси консуллик бўлими фаолият юритишни бошлади.  

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси консуллик бўлими фаолият юритишни бошлаши муносабати билан 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб унинг консуллик округига Остона шаҳри, Ақмўла, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қўстанай ва Қарағанда вилоятлари киради.

Шунингдек, Оқтов шаҳрида Ўзбекистоннинг бош консулхонаси очилгунига қадар 2019 йилнинг 1 январидан эътиборан Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги бош консулхонаси консуллик округига Олмаота ва Чимкент шаҳарлари, Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил, Қизилўрда вилоятлари, шунингдек, Манғистау, Ғарбий Қозоғистон, Атирау ва Ақтўбе вилоятлари киради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech