24 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,5 °C

Спорт
16 Янв  2019 690

Осиё Кубогига ҳакамлар қандай танланган ва улар қандай тайёрланишади?

Осиё Кубогида бизнинг миллий терма жамоадан ташқари ҳакамларимиз ҳам фаолият олиб бормоқда. Шу кунга қадар қатор масъулиятли учрашувларни бошқаришга муваффақ бўлишди. Жумладан, бугун бўлиб ўтадиган ниҳоятда муҳим ўйинлардан бири Эрон ва Ироқ терма жамоалари ўртасидаги учрашувни ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошқаради. 

 

Хўш, Осиё Кубоги ўйинларига ҳакамларни қандай танлаб олишган? ЎФА матбуот хизмати шу ҳақида маълумот берди.

Аввало, Осиё Кубоги ўйинларини бошқаришга номзод ҳакамлар назарий имтиҳонлардан ўтказилди. Кейин юқори малакали мутахассислар назоратида жисмоний синовлар топширишди. Шундан сўнг майдонда футболчилар иштирокида ўйинда рўй берадиган турли вазиятлар (жарима майдончаси ичидага қоида бузилишлари, тактик фоллар, ўйиндан ташқари ҳолат ва ҳоказо) содир этилди, ҳакамлар эса бу вазиятларда тезкор қарор чиқаришлари талаб этилди. Бу жараён видеога олиниб, машғулотдан кейин ҳакамларга намойиш этилди ва хато-камчиликлари таҳлил қилинди. Бу жараёнлар давомида мунтазам равишда ҳакамларнинг соғлиғи назорат қилиб турилди. Уларга махсус витаминлар бериб борилган. Шунингдек, Осиё Кубогида қатнашадиган ҳар бир жамоанинг ўйин тактикаси, ўзига хос феъл-атворга эга футболчи ва мураббийлари ўрганиб чиқилиб, улар ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди. 

Энди эса ҳакамларнинг учрашувларга тайёргарлик схемасини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

* ўйинга 4 кун қолганда, юқори интенсив жисмоний машғулот;

* ўйинга 3 кун қолганда, футболчилар иштирокида майдонда рўй берадиган баҳсли вазиятлар бўйича техник машғулот+ўртача интенсив жисмоний машқлар. Ушбу машқ пайтида жарима майдончаси ичида рўй берадиган эпизодлар ва ўйиндан ташқари ҳолатлар 4 та видеокамера ёрдамида ёзиб олиниб, кейин ҳакамнинг ҳаракатлари таҳлил қилинади;

* ўйинга 2 кун қолганда, 15 дақиқалик 2 та таймдан иборат футбол учрашуви ташкил қилиниб, ҳакамлар гуруҳи ушбу ўйинни бошқаради + ўртача интенсив жисмоний машқлар;

* ўйинга 1 кун қолганда, учрашув бўладиган шаҳарга йўл олиш (агар ўйин бошқа шаҳарда ўтказилаётган бўлса). Ўйин бўлиб ўтадиган майдонда енгил машғулотлар. 

Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги-2019 мусобақасида Ўзбекистон номидан қуйидаги ҳакам ва инструкторлар иш олиб бормоқда: 

Равшан Эрматов (рефери)

Валентин Коваленко (рефери)

Ильгиз Танташев (рефери)

Жаҳонгир Саидов (рефери ассистенти)

Абдуҳамидулло Расулов (рефери ассистенти)

Фарҳод Абдуллаев (инструктор)

Шунингдек, Осиё Кубоги-2019 мусобақасида махсус меҳмонлар ҳам фаолият юритишмоқда:

Пьерлуижди Коллина (ФИФАнинг Ҳакамлар қўмитаси раиси)

Массимо Бузакка (ФИФА Ҳакамлари директори)

Дэвид Эллерей (IFAB Техник директори)

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech