21 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,8 °C

Спорт
7 Янв  2019 1696

Осиё Кубоги: Кутилмаган натижалар қайд этилмоқда

“Осиё Кубоги-2019” мусобақасининг гуруҳ босқичида 1-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Кеча, 6 январь куни ҳам учта учрашув бўлиб ўтди ва кутилмаган натижалар қайд этилди. Биринчи ўйин B гуруҳида турнир фаворитларидан бири саналган Австралия ва Иордания терма жамоалари ўртасида кечди. Кутилмаганда Австралия мағлубиятга учради.

Сурат: stadion.uz

Ўйин тақдирини 26-дақиқада Анас Бани Ясин томонидан бош билан урилган гол ҳал қилди.

Куннинг иккинчи ўйини Ҳиндистон ва Таиланд терма жамоалари иштирокида кечди. A гуруҳи аутсайдери сифатида қаралган Ҳиндистон терма жамоаси биринчи турда Таиландни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўйиннинг 27-дақиқасида Ҳиндистон терма жамоаси етакчиси Сунил Чҳетри пенальтидан ҳисобни очди. Кўп ўтмай, 33-дақиқада таиландликлар сардори Терасил Дангда ҳисобни тенглаштирди. 

Иккинчи бўлим бошида Чҳетри дублни расмийлаштирди, кейинроқ Анирудҳ Тҳапа ва Жеже Лалпекҳлуа биттадан гол уриб, ҳисобни йирик кўринишга келтиришди.

Бу ғалабадан сўнг ҳиндистонликлар гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб турибди. Биринчи турда дуранг ўйнаган БАА ва Баҳрайн иккинчи ва учинчи ўринларни бўлишиб турибди.

6 январга белгиланган учрашувлар Сурия ва Фаластин терма жамоалари ўртасидаги ўйин билан ниҳоясига етди. Кўпчилик Суриянинг ғалабасини тахмин қилганди аммо ўйинда ҳисоб очилмади.

Шу тариқа, В гуруҳида вазият қуйидагича тус олди: 1. Иордания (3); 2. Сурия (1); 3. Фаластин (1), 4. Австралия (0).

Осиё Кубогининг гуруҳ босқичида 1-тур учрашувлари давом этади. Бугун биз қуйидаги учрашувлар гувоҳи бўламиз.

       С гуруҳи

Хитой­ – Қирғизистон                                             

Жанубий Корея – Филиппин

      Д гуруҳи

Яман – Эрон

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech