15 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,8 °C

Спорт
12 Янв  2019 1716

Осиё Кубоги. Кучли жамоалар кейинги босқич масаласини ҳал қилмоқда

“Осиё Кубоги – 2019” иккинчи тур ўйинлари давом этади. Бу турда кутилмаган натижалар деярли бўлмаяпти. Кучли дея қаралган жамоалар йирик ҳисобда ғалаба қозонишни бошлади. Кечаги ўйинларда буни гувоҳи бўлдик. 11 январь куни ҳам учта учрашув бўлиб ўтди. Дастлаб Фаластин ва Австралия терма жамоалари майдонга тушишди. Биринчи турда Иорданияга ютқазиб қўйган Австралия бу сафар рақибни аяб ўтирмади. Биринчи бўлимда иккита, иккинчи бўлимда битта гол уриб, 0-3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Филиппин ва Хитой учрашувида ҳам 3-0 ҳисоби қайд этилди. Хитойликлар рақибларига имконият қолдиришмади. Ушбу ғалабадан сўнг Хитой терма жамоаси кийинги босқич масаласини ҳал қилди.

Жанубий Корея ва Қирғизистон терма жамоалари беллашувида ўйин кореяликларнинг катта устунлиги остида ўтган бўлса-да 1та гол билан якунланди. 41-дақиқада Ким Мин-Же бурчак зарбасидан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллаб, жамоасига ғалаба келтирди.

Жанубий Корея ҳам 6 очко жамғариб, 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди. Қирғизистон бирорта очко жамғармай, гуруҳда учинчи ўринни эгаллаган.

Бугунги ўйинлар:

 

    Д гуруҳи                                                  ўйин вақти:

 Эрон – Вьетнам                                               16:00

 Ироқ – Яман                                                    18:30

 

    Е гуруҳи                                                  ўйин вақти:

 Ливан – Саудия Арабистони                            21:00

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech