25 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,6 °C

Спорт
8 Янв  2019 907

Осиё кубоги: Номдор жамоаларга осон бўлмаяпти

Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги ўйинлари давом этмоқда. Кечаги учрашувларда ниҳоят фаворитлар ўзини кўрсатди. Лекин таъкидлаш лозим икки учрашув анчайин қизғин ва муросасиз тарзда кечди.

С гуруҳида Хитой ва Қирғизистон терма жамоалари беллашди. 42-дақиқада Исроилов узоқ масофадан зарба йўллаб, хитойликлар дарвозасини ишғол этди. 50-дақиқада дарвозабон Матяш қўпол хатога йўл қўйиб, тўпни ўз дарвозасига киритиб юборди. 78-дақиқада Ю Дабао дарвозабон билан юзма-юз чиқиб, хитойликларга ғалаба келтирган голни уришга муваффақ бўлди.

Ушбу гуруҳнинг иккинчи баҳсида Жанубий Корея ва Филиппин майдонда куч синашди. Ўйинда кореяликларнинг устунлиги сезилган бўлса-да, ғалабани қўлга киритиш анчайин қийин кечди. 67-дақиқада Уи-Жо томонидан урилган ягона гол баҳс тақдирини ҳал қилди. 

Бу натижалардан кейин мазкур гуруҳда Хитой биринчи, Жанубий Корея иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Куннинг учинчи учрашуви D гуруҳи жамоалари иштирокида ўтди. Нафақат гуруҳнинг, балки мусобақанинг етакчи жамоаларидан бири саналган Эрон Яман терма жамоаси билан ўйнади. Кутилганидек, ўйин эронликларнинг катта устунлигида ўтди ва уларнинг 5:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан тугади.

Голларга Торимий (12, 25), Ал-Сувадий (23 автогол), Азмун (53), Қуддус (78)лар муаллифлик қилишди.

Бугун гуруҳнинг яна бир ўйини Вьетнам ҳамда Ироқ терма жамоалари ўртасида бўлади.

Мухлислар шунингдек, Е гуруҳидаги Саудия Арабистони ва КХДР жамоалари иштирокидаги ўйинни ҳам кўришлари мумкин.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech