24 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,3 °C

Спорт
10 Янв  2019 1471

Осиё кубоги: бугун иккинчи тур баҳслари бошланади

Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги ўйинлари давом этади. Кеча биринчи турнинг сўнги учрашувлари бўлиб ўтди. 9 январь кунги ўйинларда ғалаба қозониши тахмин қилинган жамоалар қийинчилик билан бўлсада амалда ҳам ишончни оқлашди.

Дастлаб Япония ва Туркманистон ўйини бўлиб ўтди. Мазкур ўйинда япониялик футболчиларга туркманистонлик ҳамкасбларини таслим этиш ососн бўлмади. Ўйин 3:2 ҳисобида Япониянинг ғалабаси билан тугади.

Голлар: Арслонмурод Амонов (27, 0:1), Юя Осако (56, 1:1), Юя Осако (60, 2:1), Доан Ритсу (71, 3:1), Аҳмет Атаев (79-пен, 3:2).

Иккинчи ўйинда Ўзбекистон Уммонни 2:1 ҳисобида мағлуб этгани ҳақида айтиб ўтгандик.

Қатар ва Ливан терма жамоалари ўртасидаги учрашув 1-биринчи турга якун ясади.  Ушбу баҳсда қатарликлар ишончли ғалабани қўлга киритди. Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди, икки жамоада ҳам бир қатор имкониятлар юзага келди.

Иккинчи бўлимда қатарликлар вазиятни ўз қўлига олди. 65-дақиқада Бассим Ал-Ровий жарима зарбасидан чиройли гол киритди, 1:0. 79-дақиқада Алмоаз Али рақиб посбонидан қайтган тўпни бўш дарвозага жойлаб қўйди ва ўйинга нуқта қўйган голга муаллиф бўлди.

Мазкур натижадан кейин Е гуруҳида вазият қуйидагича тус олди: 1.Саудия Арабистони (3); 2.Қатар (3); 3.Ливан (0); 4.КХДР (0).

Бугун 2-тур ўйинлари бошланади ва мухлисларни қизиқарли учрашув кутмоқда.

        А гуруҳи                                                         ўйин вақти:

Баҳрайн – Таиланд                                                    16:00

БАА – Ҳиндистон                                                        21:00

       Б гуруҳи                                                           ўйин вақти: 

Иордания – Сурия                                                     18:30

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech