25 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,8 °C

Мамлакатимизда
17 Мая  2019 876

Ўзбекистон халқ артисти Ортиқ Отажонов вафот этди

Бугун, 17 май куни Ўзбекистон халқ артисти Ортиқ Отажонов 72 ёшида вафот этди, деб хабар тарқатди ЎзА

Ортиқ Отажонов 1947 йил 30 январь куни Хоразм вилояти Боғот туманида туғилган. Ўзбекистон (1991 й.), Туркманистон ва Қорақалпоғистон (1993 й.) халқ артисти. Урганч мусиқа билим юртини (рубоб синфи бўйича, 1967 й.) ва Тошкент маданият институти (1980 й.)ни тугатган. 

Миллий ашулачилик йўлларини Комилжон Отаниёзов, шунингдек, А.Отажонов, М.Мирзаев, Г.Раҳимова, О.Иброҳимов ва С.Собировлардан ўрганган. Ўзбек давлат филармонияси, “Лазги” ансамблида хонанда (1968-81 йиллар), “Лазги” ансамблининг бадиий раҳбари бўлган. 

Репертуаридан Хоразм мумтоз ашулалари (Феруз I,II, савтлари билан ”Чапандози Сувора”, “Хоразм Дугоҳи” ва б.), куйини ўзи басталаган асарлар (“Зеболаниб келибсиз”, “Она диёрим”, “Хоразм фарзандиман”,”Орол дарди”, “Сенинг кулишларинг”, “Ибияй”, “Бошқача” ва б.), шунингдек, афғон, туркман, озарбайжон, рус, араб қўшиқлари ўрин олган. Ижролари 2 грампластинка, Ўзбекистон радиоси фонотекасига ёзилган. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech