25 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,2 °C

Мамлакатимизда
29 Мар  2019 799

“Ўрикзор” бозоридаги жанжал юзасидан солиқ қўмитаси расмий маълумот берди

27 март куни интернетда тадбиркор солиқ органи ходими билан тортишаётгани айтилган видео тарқалди. Воқеа Тошкентдаги “Ўрикзор савдо мажмуаси”да юз берган.

 

Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизматининг хабарида, мазкур видеодаги Муроджон Эгамбердиев солиқ идоралари эмас, Учтепа туман ҳокимияти иқтисодий бўлим ходими эканлиги айтилган.

Маълум бўлишича, у маҳаллий ҳокимликлар қошида солиқ органларига ҳалол тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва шаффофлигини таъминлаш учун кўмак кўрсатиш мақсадида ташкил этилган жамоат гуруҳлари иши доирасида ҳаракат қилган.

Қайд этилишича, вазият керагича ўрганилмай, ушбу видеоролик ижтимоий тармоққа тарқатиб юборилган ва бу ўз навбатида солиқ хизматлари имижига салбий таъсир қилган.

ДСҚ ёлғон ахборот тарқатиш туҳмат қилиш учун жавобгарлик борлигини эслатиб ўтган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech