26 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14 °C

Таълим
22 Янв  2020 589

Қорақалпоғистон мактабларида вариатив ўқув режа асосида танлов синфлари ташкил этилмоқда

Қораўзак туманидаги 28-умумтаълим мактабида ишчи гуруҳ томонидан вариатив ўқув режа бўйича саволнома ўтказилди. Ўқувчилар танлови асосида “Ижтимоий-гуманитар” йўналиши бўйича таълим бериш йўлга қўйилди.

Портал pv.uz/Правда Востока/22 января. - Мактабимизда биринчилардан бўлиб танлов синфи очилгани синфдошларимизнинг ўзига бўлган ишончини ортишига сабаб бўлди, - дейди 11-“А” “Ижтимоий-гуманитар” йўналишидаги танлов синфи ўқувчиси Маржан Аллаярова. - Олий ўқув юртига киришимиз учун давлатимиз томонидан кенг имконият яратиб берилганидан мамнунмиз. Келгусида биз ёшларга яратилган барча имкониятлардан унумли фойдаланамиз.

2019 йилнинг 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири буйруғи билан 2019-2020 ўқув йилининг учинчи чорагидан бошлаб, умумий ўрта таълим мактабларида вариатив ўқув режаларини тажриба-синовдан ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинган эди.

2019-2020 ўқув йилининг учинчи чорагидан бошлаб, тажриба сифатида 10-11-синфларда фанлар ихтиёрий танлов асосида ўқитила бошланади. Тажриба синов 2019-2020 ўқув йили якунига қадар ўтказилади, дея хабар беради Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech