14 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,8 °C

Кейинги авлод
3 Июл  2019 529

Сирдарёда Бизнес-акселератор ўқув-амалий маркази ташкил этилди

Сирдарё вилоятида Бизнес-акселератор ўқув-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди (545-сон, 30.06.2019 й.). Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Қарорга мувофиқ, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги мактабгача ёшдаги болалар учун инновацион технопаркни ҳам ўз ичига олувчи “Бизнес-акселератор” ўқув-амалий маркази ташкил этилди.

Қарор билан Марказнинг асосий вазифаларидан этиб қуйидагилар белгиланди:

- замонавий ахборот ва инновацион технологиялар бўйича ўқув курсларини ташкил этиш;

- ёшларда мустақил тадқиқотчилик ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва уни ривожлантириш, шунингдек, инновацион ишланмаларни рағбатлантириш;

- ёш тадбиркорларга ўз бизнесини самарали йўлга қўйиш орқали қўшимча иш ўринларини яратишга кўмаклашиш.

Марказ фаолияти Сирдарё педагогика коллежига қарашли бўлган 1 ва 2-сон талабалар ётоқхонасида ташкил этилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech