29 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,6 °C

Энергетика
22 Апр  2020 2615

Оқмас сувда электростанция

Сардоба сув омбори қошида қуввати 10,7 мвтга тенг бўлган гидроэлектр станцияси қурилиши бошланди.

Гидроэнергетика ресурслари табиий, экологик тоза ва қайта тикланувчи энергия манбаи ҳисобланади.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори қошида кичик ГЭС қурилиши пойдевори учун биринчи ғишт қўйилди.

«Сардоба сув омборида кичик ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш 2020 – 2022 йилларга мўлжалланган бўлиб, умумий қиймати 21,3 миллион еврога тенг.

Инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилган. Инвестиция лойиҳаси Россия Федерациясининг «Росэксимбанки» томонидан тўғридан-тўғри ҳорижий кредитлар ҳисобига молиялаштирилиши режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, Россия Федерацияси томонидан бош пудратчи сифатида «Силовые машины – ЗТЛ, ЛМЗ, Электросила, Энергомашэкспорт» компанияси билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказилиб, 19,2 миллион евро эквивалентига тенг шартнома имзоланган. Шунингдек, 3,7 миллион евро эквивалентидаги ўз маблағлари билан «Ўзбекгидроэнерго» АЖ иштирок этади.

Шу ўринда, лойиҳага биноан ГЭСнинг ўрнатилган умумий қуввати 10,7 МВтга тенг. ГЭСда 5,35 МВт дан иборат иккита гидроагрегат ўрнатилиши режалаштирилган. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 41,1 миллион кВт.соатга тенг.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг «1-сон қурилиш дирекцияси» унитар корхонаси инвестиция лойиҳасининг буюртмачи ва ижро этувчиси ҳисобланади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech