17 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10 °C

Ижтимоий ҳаёт
27 Сен  2019 696

Наманганда пули олдиндан тўланган бўлсада ўқитувчиларнинг буюртмаси бажарилмади

Тўрақўрғон тумандаги 1-сонли умумтаълим мактаби ишчи ходимлари Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Тўрақўрғон туман ижро этувчи аппаратига мурожаат қилишди, деб хабар бермоқда федерация матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, Наманган шаҳар, Навоий кўчасида фаолият юритаётган тадбиркор «Илхомжон Мадина» сервис МЧЖга ўқитувчилар кийими учун 2019 йил май ойида 1 млн. 670 минг сўм пул маблағи йиғиб берилган. Аммо шу кунга қадар буюртма МЧЖ томонидан етказиб берилмаган ва тадбиркор томонидан ўқитувчилар талаби қондирилиши ўрнига, турли баҳоналар билан пайсалга солиб келинган.

Шундан сўнг ҳолат юзасидан ўқитувчилар амалий ёрдам сўраб федерациянинг Тўрақўрғон туман жамиятига мурожаат қилишга мажбур бўлишган. Мурожаат жамият мутахассислари томонидан тегишли тартибда ўрганиб чиқилган ва ўқитувчилар томонидан йиғиб берилган 1 млн. 670 минг сўм маблағ «Илхомжон Мадина» сервис МЧЖдан қайтарилишига эришилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech