18 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,7 °C

Кейинги авлод
25 Мар  2019 439

Ўқитувчилар ёппасига совуққон кайфиятга ўтган(ми)?

Ёки ёшлар саводсиз бўлиб қолаётгани учун ким айбдор?

Ижтимоий тармоқларда бу мавзу доирасида турли фикрлар билдирилди.

 

Фейсбук фойданувчиси "Мактабдаги таълимни айбламайлик. Ҳаммаси боланинг  ўзига боғлиқ.

Болага озроқ шароит қилиб беринг, ўзи изланади, топиб ўқийди. Ўқитувчиларимиз йўналиш беради тамом...

Шунга келилар энди, ўқитувчиларимизни айбламасдан болаларимиз билан уйдан бошлайлик шуғулланишни. Хар куни вақт ажратиб турайлик тарбиясига...

Менимча фарзандимизни одоб ахлоқ, катталарни ҳурмат қилиш ва мураббийларга қулоқ солишга ўргата олсак энг катта ютуқ бўлар эди. Мана шунда ўқувчи жон қулоғи билан тинглайди дарсни.

Пул йиғишлар, обуналар хар доим бўлган, буларни деб йиғи-сиғи қилиш керак эмас.

Агар ўқувчи хақиқатда ЎЗИДА ХАРАКАТ БЎЛИБ, ТИРИШҚОҚ БЎЛСА ўқитувчи ҳам қўрққанидан бўлса ҳам тайёрланиб келади дарсга.

Ҳамма ўз фарзанди билан шуғулланса, ўқитувчиларимизга ҳам  сал осон бўларди..." шу мулоҳазани ўртага ташлади.

Нигинахон Низамитдинова: Умуман қўшилолмийман  гапизга...сабаби - 80% (балки ундан ҳам ортиқдир) ота оналар боласига илм ўргатиш уёқда  турсин туғри тарбия беришни  билишмайди... Уларга профессионалларнинг  ёрдами керак...

70% (балки ундан кўпдир) ота оналар ўзи  бетарбия, буни бир ҳафта олдинги фейсбукдаги воқеаларга ўз  фикрини билдирганлардан тушундим... Лекин мен ўқиган  пайтда ўқитувчиларимиз бизга ишини миннат қилмаган... Тўғри ҳар  хил ўқитувчилар  бор эди... Лекин аксарияти ишини фидойиси эди, ҳозирги кунда аксарият мактаб ходимларининг  топвоган гапи шу... "Ота-она  тарбия қилсин, биз таълим берамиз". Аслида эса на таълимни нормал бера оляпти ва камига тарбиясини ҳам бузиб беряпти....

Собитқадам Шоир: Турли байрамларда ким қимматбаҳо совға берса шунинг боласига муносабат яхши бўлади. Қандайдир йиғди-йиғдиларда қайсидир ота-она бу пулни қайси қоида асосида йиғяпмиз деса, эртаси кундан бошлаб шу одамни фарзанди доска олдида бош эгиб қилган-қилмаган иши учун дакки ҳам сўкиш ҳам эшитади.  Ўқитувчиларни (айниқса синф раҳбарларни) деярли ҳаммаси порахўрлар...

Бек Аҳмедов: Қарс  икки қўлдан чиқади. Бола тарбиясида ота-онанинг ҳам, мактабнинг  ҳам  ўз ўрни бор. Баъзи ота-оналар боласи яхши баҳо олиши керак, деб ҳисоблайди ва бу учун ҳамма нарсага тайёр. Турли баҳоналар билан пул йиғадиган ота оналарга айланишади. Бошқа ота-оналар боласи ҳақиқий  билимига баҳо  олиши керак, деб ҳисоблайди. Шундан келиб чиқиб, ота-оналар иккига  бўлинади. Ҳар хил йўллар билан мактабдан кейин ўқишга жойлайдиганлар ва болани илми, қобилиятига қараб  ўқув  юртига тайёрлайдиганлар.

Зоҳид Сардоров: Бошқа жойлар қанақалигини билмадиму, лекин бизда ўқитувчилар ёппасига  илм беришда совуққон кайфиятга ўтган "менга нима,  ўлмайдими ҳаммаси", деган кайфият ўта ҳукумрон. Аммо уриш, сўкиш, ҳақорат қилишда жадаллик бор.

Раҳматжон Абдуғаниев: Ҳозирги ўқувчилар устозларини ҳурмат қилмай  қўйишган. Бунга эса афсуски кўп ҳолларда ота-оналар айбдор. Биз ўқиганимизда устозларни ҳурмат қилардик, улардан қўрқардик. Керак бўлса калтак ердик. Лекин шуларни фойдаси ўлароқ жон-жаҳдимиз билан ўқирдик... Ота-оналар фарзандлари қалбида устозга ҳурмат туйғусини уйғотишлари лозим.

Насиба Мамадалиева: Биз ёшлигимизда ўқитувчидан калтак еганимизни ота-онамизга айтишга қўрқардик. Айб ўзингда айтганини қилмагансан деб ундан ҳам қаттиқроқ жазолашган. Ҳозир ота-оналар ўқитувчини айбдор қилишади.

Диля Акбарова: Қирққа яқин  ўқувчини бир синфга тиқиб қўйиб кейин яхши натижа кутиш бу аҳмоқгарчилик... Масалан 10та бола+1 ўқитувчи=шунда ёзуви ҳам  тушунарли, ўқиши, санаши ва ҳ... кутилган натижада бўлиши мумкин...

Фикрлар турли. Уларнинг орасида ота-онадан масъулият талаб қилаётганлар, ўқитувчининг билими, касб этикасидан қониқмаётганлар ҳам бор. Шунингдек, синфдаги ўқувчининг кўплигидан норози бўлиб, мутасаддилар эътиборини тортмоқчи бўлаётганлари ҳам бор.

Муҳими, аҳоли ўз тақдири, келажагига бефарқ эмас. Мутасаддилар ҳам бу фикрларни эътиборсиз қолдирмаслигидан умидвормиз.

Ижтимоий тармоқлар акс-садоси рукни остида мулоҳазаларни бериб борамиз.

Сайтимизни кузатишда давом этинг.

Барно Мелиқулова

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech