20 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,5 °C

Мамлакатимизда
11 Июн  2020 806

«Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институтининг вазифалари белгиланди

2020 йил 10 июнда Ҳукуматнинг 367-сонли «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлашга кўмаклашувчи, фуқаролар йиғинларини аҳолининг чинакам маслакдошига айлантириш ва «Соғлом оила – соғлом жамият» ғоясини ҳаётга татбиқ этиш ишларини илмий-услубий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш фаолиятини амалга оширувчи ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.

Қарор билан Институтнинг асосий вазифалари белгиланди.

Жумладан, Институт жамиятда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосланган тизимни тўлақонли ва самарали жорий этади, маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш соҳасидаги устувор йўналишларни шакллантиришда иштирок этади, фанлараро фундаментал, илмий-амалий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳаларни амалга оширади.

Қарор билан мазкур Институт тузилмаси ҳамда устави тасдиқланди.

Институт директори маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири тавсиясига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

Эслатиб ўтамиз, «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти 2020 йил 18 февралдаги тегишли Фармон билан ташкил этилган, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech