29 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,6 °C

Молия
23 Апр  2020 994

Пандемияга қарши курашга грантлар

Пандемиянинг салбий оқибатларига қарши курашиш учун грантлар жалб қилиш чоралари белгиланди.

2020 йил 22 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ 4691-сонли «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, бюджет, базавий инфратузилма ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун ташқи ёрдам маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори  қабул қилинди.

Қарор билан Коронавирус глобал пандемиясининг салбий оқибатларига қарши курашиш чора-тадбирлари учун грантлар ва узоқ муддатли имтиёзли молиялаштиришни жалб қилиш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.

Шунингдек, қарор билан грантлар ва узоқ муддатли имтиёзли молиялаштиришни жалб қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳ таркиби тасдиқланди ва унинг энг муҳим вазифалари белгиланди.

Йўл харитасидаги чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан товарлар ва хизматлар харид қилишнинг жадаллаштирилган механизмларини амалиётга жорий этиш мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг вазифаларидан ҳисобланади.

Қарор билан қатор вазирликлар қарз маблағларини жадал жалб қилиш, улардан самарали ва мақсадли фойдаланиш юзасидан масъул ижро этувчи агентликлар этиб белгиланди, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech