10 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,1 °C

Энергетика
29 Мая  2020 405

Онлайн тразда ишлайдиган ҳисоблагичлар

Сирдарёда ҳам замонавий электрон газ ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари бошланди.

«Ҳудудгаз Сирдарё» МЧЖ томонидан аҳоли хонадонларига замонавий электрон газ ҳисоблагичлари ўрнатилмоқда. Энди онлайн тарзда ишлайдиган ушбу электрон газ ҳисоблагичлар фуқароларнинг оворагарчилик ва сарсонгарчиликларига чек қўйилишга хизмат қилади.

5 йиллик кафолат муддати билан ўрнатилган ҳисоблагичлар аҳоли хонадонларига мутлақо бепул ўрнатилмоқда. Ҳозирга қадар вилоят бўйича 700 га яқин хонадонга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ушбу замонавий ҳисоблагичлар ўрнатилди.

Ҳозирда, «Ҳудудгаз Сирдарё» МЧЖда ҳам керакли эҳтиёт қисмлар ва махсус асбоб ускуналар захираси шакллантирилиб, жойларга етказилмоқда. 1-босқичда 3 240 дона электрон ҳисоблагичлар туман ва шаҳар филиалларига етказиб берилди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech