04 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,8 °C

Хавфсизлик
29 Июн  2020 223

Онасининг машинасида кўчага чиқиб...

Вояга етмаган ҳайдовчи бир инсоннинг ҳаётига зомин бўлди.

28 июнда Наманган вилояти Норин туманида ЙТҲ содир этилиши натижасида бир киши ҳаётдан кўз юмди.

Соат 12:10 ларда Норин тумани 15-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси онасининг номида бўлган «Дамас» русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, ўзидан олдинда кетаётган уч нафар пиёдаларни уриб юборган.

Улар ҳам Норин туманида яшайдиган фуқаролар бўлиб, уларнинг бири 38, кейингилари 43 ва 44 ёшли аёл кишилар бўлган.

Натижада, пиёдалар оғир тан жароҳати олиб, бир нафари воқеа жойида вафот этган. Икки нафари турли хил даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 28 июнда Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, деб хабар беради, ИИВ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech