11 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,4 °C

Долзарб
22 Июл  2020 458

Оммавий эмлаш келгуси йили бошланадими

ЖССТ нинг тахмин қилишича, коронавирусдан оммавий эмлаш 2021 йилнинг ўрталарида бошланади.

 

2021 йилнинг ўрталарида коронавирусдан оммавий эмлаш жараёни бошланиш эҳтимоли йўқ эмас. Бу ҳақда ЖССТ раҳбари ўринбосари Сумия Сваминатан маълум қилди.

Ўз маълумотида у ҳозир 20 нафардан ортиқ номзод клиник синовга жалб этилганини, ва синовларнинг баъзилари самарали кечишидан умидвор эканлигини, шунингдек 2021 йил ўрталарига келиб натижалар маълум бўлишини таъкидлади.

Сумия Сваминатан шунингдек саноқли ҳафталар ичида қон зардобида COVID-19га қарши антитаначалар йўқолиб кетаётганини ҳам қўшиб қўйди. Лекин бу орттирилган иммунитетнинг йўқлигини исботлай олмайди. Коронавирусга қарши ҳужайрали иммунитет тизими ҳали тўлиқ ўрганилмаган, деб хабар беради Deutshce Welle.

Яқинда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусга қарши вакцинани биринчи бўлиб инфекция билан кураш олиб бораётганларнинг олдинги сафдагилари олишини эълон қилди. Даставвал вакцина билан тез ёрдам автомашиналари ҳайдовчилари, шошилинч тез тиббий ёрдам гуруҳи аъзолари ва бошқа тиббиёт ходимлари эмланади.

Соғлиқни сақлаш тизими вакиллари шунингдек, биринчилар қаторида ёши улуғ кишилар, ҳамда гипертония, диабет ва деменция билан хасталанганлар эмланиши керак деб ҳисоблайдилар.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech