21 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,5 °C

Хавфсизлик
18 Сен  2019 721

Пахтачида ўзбошимчалик билан олтин қазимоқчи бўлган икки киши вафот этди

17 сентябрь куни соат тахминан 18:30 ларда Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида олтин қазиб олишга борган 3 нафар фуқарони тош босиб қолиши натижасида икки нафари вафот этди, деб хабар беради бош прокуратура матбуот хизмати.

Фото: цензор.нет

Маълум бўлишича, ушбу фуқаролар давлат захирасида бўлган “Қорақўтон” тоғ ҳудудидаги шахтада олтин моддасини ўзбошимчалик билан қазиш ишларини олиб борган. Натижада тоғ жинслари ўприлиб тушиб, уларни тоғ тоши босиб қолган. Икки нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, 1 нафари эса тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech