21 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +27,1 °C

Ижтимоий ҳаёт
24 Апр  2019 662

Олтиариқда сайёр қабул. Муаммоларнинг 60 фоиздан ортиғи жойида ҳал этилди

Фарғона вилояти 2-сектор раҳбари иштирокида Олтиариқ туманида сайёр қабул ўтказилди. Унда 100 га яқин фуқароларнинг мурожаати тингланди ва 72 та ёзма мурожаатлар қабул қилиниб, уларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ечим топилди.

Мурожаатлар асосан тадбиркорликни қўллаб қувватлаш, соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, уй-жой, моддий ёрдам, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда коммунал масалаларга оид бўлди.

Жумладан, қабул жараёнида 11 нафар фуқаронинг ишга жойлаштирилиши, 17 нафар фуқарога моддий ёрдам берилиши, 10 нафарга яқин фуқароларнинг коммунал хўжалик билан боғлиқ муаммолари, 6 нафар вояга етмаганларни мактабгача таълим муассасасига жойлаштирилиши ва 3 нафар фуқаронинг тиббий кўрикдан ўтказилиб, даволанишга ётқизилиши борасидаги мурожаатлари ижобий ҳал этилди.

– Соғлиғимни тиклаш учун сиҳатгоҳга йўлланма олишда ёрдам сўрадим. Мурожаатим жойида ҳал этилиб, “Олтиариқ” сиҳатгоҳига бепул йўлланма берилди, – дейди “Қапчуғай” МФЙда яшовчи Г.Эргашева.

– 160 та хонадонни ичимлик суви билан таъминлайдиган тармоқни янгилашда ёрдам беришингизни сўрайман, – дея мурожаат қилди “Мустақиллик” кўчасида яшовчи А.Саидқулов.

Фуқаронинг мурожаати тегишли идоралар вакиллари иштирокида ўрганилиб, чора-тадбирлар белгиланди. Ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech