07 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,4 °C

Ижтимоий ҳаёт
4 Мая  2020 1167

Олисни яқин қилган кўчма бозорлар

Хоразм вилояти Ҳазорасп ва Тупроққалъа туманларидаги барча маҳаллаларда кўчма дўконлар савдоси ташкил этилган.

Хоразм вилоятининг энг олис ҳудудида жойлашган Ҳазорасп ва Тупроққалъа туманларидаги барча маҳаллаларда кўчма дўконлар савдоси ташкил этилиб, энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолига узлуксиз етказиб берилмоқда.

Айниқса, қишлоқларга кўчма дўконлар орқали ун сотувини йўлга қўйишга алоҳида эътибор берилмоқда.

— Карантин даврида аҳолига етказиб бериладиган ун маҳсулотларини тадбиркорлик субъектлари биржа савдолари орқали эмас, балки донни қайта ишлаш корхоналаридан тўғридан-тўғри шартнома асосида сотиб олиш тартибининг белгилангани туфайли ушбу маҳсулот таъминоти янада яхшиланди, — дейди  Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп туман бўлими бошлиғи Учқун Мадраҳимов. — Ушбу тартиб асосида апрель ойининг ўзида қишлоқларга 200 тоннадан ортиқ ун етказиб берилди.

Шунингдек, кўчма дўконлар қишлоқларга бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам арзонлаштирилган нархларда сотилмоқда. Рамазон ойида бундай  дўконларда хурмо, нишолда, печак, қаймоқ каби ширинликлар ҳам сотилиши йўлга қўйилган. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси, вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ун ва бошқа маҳсулотлар нархининг ошишига йўл қўймаслик мақсадида доимий назорат олиб борилмоқда, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech