02 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,1 °C

Спорт
20 Июл  2020 3778

Олимпиада қолдириладими?

Японияда ўтказилган сўровда қатнашганларнинг учдан бир қисми Токио Олимпиадасига қарши.

Япониянинг Kyodo News агентлиги 2020 йилги Олимпиада Токиода ўтказилиши тўғрисида сўров ўтказди.

Сўровда қатнашганларнинг

- 23,9 фоизи Олимпия ўйинларини Токиода ўтказиш тарафдори;

- 36,4 фоиз ўйинлар яна қолдирилиши керак, деб ҳисоблайди, чунки бир йил ичида коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашмайди, деган фикрда;

- 33,7 фоизи Олимпиаданинг бекор қилинишини маъқуллашди – уларнинг фикрига кўра, Япония ҳукумати спорт тадбирларига эмас, балки коронавирусга қарши курашга кўпроқ пул сарфлаши керак.

Эслатиб ўтамиз, Токио Олимпиадаси 2020 йил 24 июлдан 9 августгача бўлиб ўтиши керак эди, аммо коронавирус пандемияси туфайли турнир 2021 йил худди шу саналарга қолдирилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech