25 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,8 °C

Биласизми?
21 Янв  2019 1057

Олимлар 300 миллион йиллик жониворни «тирилтиришди»!

Замонавий технологиялар, хусусан, робототехника инсониятни янги-янги ютуқлар сари бошламоқда. Тарихшунослик, археология, биология каби фан соҳаларида эришилган улкан тажрибалар бунинг яққол мисолдир.

 

Яқинда биолог-эволюционист Жон Ньякатура (John Nyakatura) ҳамда робототехника бўйича мутахассис Камило Мело (Kamilo Melo) бундан 300 миллион йил аввал қирилиб кетган судралиб юрувчининг роботини яратишди, деб хабар тарқатди terabayt.uz сайти.

Унда ёзилишича, Orabates pabsti деб номланувчи ушбу жониворнинг скелети 3D-принтерда чоп этиб терилган ва роботлаштирилган механизм билан бирлаштирилган. Ҳосил бўлган роботга OroBOT деб ном беришган. Қирилиб кетган судралиб юрувчининг сақланиб қолган изларига қараб, бу роботга худди оригиналидек юришни ўргатишган.

Шу тариқа, замонавий технологиялар ёрдамида роботлаштирилган скелетларнинг яратилиши қирилиб кетган жониворларни янада пухта ўрганишга хизмат қилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech