09 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,5 °C

Ташвишли хабар
17 Мар  2020 393

Олиб қочилган автомашина ҳалокатга учради

2020 йил 12 мартга ўтар кечаси соат 00:00 да, тўртовлон, Ангрен шаҳридаги ювиш шаҳобчаларидан биридан автомашинани олиб қочган.

Ажабланарлиси, уларнинг ичида 15 ёшли ўспирин ҳам борлиги. Улар Ангрен шаҳрида жойлашган автомашиналарни ювиш шахобчасига келиб, қоровулга қараб туриш учун қолдириб кетилган, ўзга шахсга тегишли «Nexia» русумли автомашинанинг калитини қоровулдан яширин равишда ўғирлаш йўли билан автомашинани олиб қочган. Аммо олғир ҳайдовчи Ангрен шаҳар Бирлик кўчасида  бошқарувни йўқотиб йўл чеккасида жойлашган деворга олиб бориб урган. Тўқнашув натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекисон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми «б» банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, автомашина олиб қочувчилар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибида ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech