18 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,9 °C

Спорт
27 Апр  2019 1298

Ольга Забелинская Осиё чемпионлиги ва Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди

Бугун Тошкентда давом этаётган велошоссе бўйича Осиё чемпионати доирасида навбатдаги беллашув бўлиб ўтди. Унда аёллар 112.8 километр масофага кечган пойгада ўзаро баҳс олиб боришди.

Мазкур йўналиш ғолибга қитъа чемпоинлиги билан бирга Токио Олимпиадасининг ҳам йўлланмасини бериши кўпчиликнинг диққат-эътиборини тортди. Қувонарлиси, пойга ҳамюртимиз Ольга Забелинскаянинг ғалабаси билан якунланди ва шу билан бирга терма жамоамиз аъзоси Олимпиада йўлланмасига эга чиқди, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

Юртдошимиз масофани 3 соат, 9 дақиқаю 5 сонияда босиб ўтди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech