18 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -6,6 °C

Спорт
7 Дек  2019 884

Ольга Забелинскаядан яна бир тарихий натижа

Айни кунларда Янги Зеландиянинг Кэмбриж шаҳрида велотрек бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ольга Забелинская яна бир тарихий натижа қайд этди, деб хабар қилади МОҚ матбуот хизмати.

Забелинская Жаҳон кубоги босқичларида иштирок этаётган илк аёл велоспортчимиз эди. Унинг бугун скрэтч йўналишида қўлга киритган медали эса яна бир аҳамиятли натижа сифатида қайд этилади. Вакилимиз ушбу йўналишда кумуш медаль қатори Токио Олимпиадаси рейтинги учун қимматли 450 рейтинг очколарини ҳам ёздириб қўймоқда.

Велотрек бўйича Жаҳон кубоги. Янги Зеландия
Аёллар, скрэтч

1.Холли Эдмонстонд (Янгия Зеландия)
2. Ольга Забелинская (Ўзбекистон)
3. Лидиа Гурлей (Ирландия)

Вакилимиз мазкур босқич доирасида омниум йўналишида ҳам стартга чиқиши белгилаб қўйилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech