21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,8 °C

Хавфсизлик
7 Авг  2019 453

Олдин “Дамас”, энди “Ласетти” ЙПХ ходимларидан қочди

Ижтимоий тармоқларда “Ласетти” автомобилининг йўл ўртасидаги тўсиқдан ўтиб қарама қарши йўналиш бўйлаб ҳаракатлангани акс этган видео пайдо бўлди. Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, воқеа бугун, 7 август куни тахминан соат 12:15 да Мирзо Улуғбек кўчасида бўлган.

Бу воқеа Тошкент шаҳар ИИББ ЙПХ инспекторларининг назаридан четда қолмаган. ЙПХ инспеткорининг тўхташ ҳақидаги ишорасига ҳайдовчи бўйсинмаган. Ҳозирда автомобиль давлат рақами ва эгаси аниқланган. Гувоҳларнинг бири томонидан видеога туширилган вақтда автомобилни бошқарган ва қоидабузарлик қилган ҳайдовчини қўлга олиш бўйича чоралар кўрилмоқда, дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech