16 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,9 °C

Мамлакатимизда
20 Сен  2019 682

ОКМК: Томдиликларга боқий туҳфа

Президентимизнинг Навоий вилоятидаги қозоқ қардошларимиз истиқомат қилаётган Томди туманида Ахборот ресурс марказини ташкил этиш топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Олмалиқ кон-металлургия комбинати раҳбарияти қозоқ тилидаги китобларни чоп эттириш учун Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳридаги босмахона ва ижодкорлар билан самарали ҳамкорлик олиб борди.

 

Пировардида, қозоқ халқининг машҳур ва севимли ижодкорлари Абай, Мухтор Авезов, Эзилхан Нуршаихов, Қабдеш Жумадилов, Турдиоқин Жексенбоев, Бердибек Соқпақбаев каби ёзувчи ва шоирларнинг дурдона асарлари, шунингдек, 8675та мақол ва матални ўз ичига жамлаган “Қозоқ мақол ва маталларининг “ОЛТИН КИТОБИ” каби қозоқ тилидаги энг сара ва бетакрор асарлар чоп этилиб, олиб келинди. Шу билан бирга Э.Сетон-Томсон, Лев Тольстой, Гоголь, А.Чехов, Рашод Нури Гунтекин каби дунё адабиёти ҳамда Чўлпон, Ойбек, Одил Ёқубов, Примқул Қодиров, Тоҳир Малик, Муҳаммад Юсуф каби ўзбек адабиёти дарғаларининг шоҳ асарлари, 12 томлик Ўзбекистон энциклопедияси ҳам томдиликлар кутубхонасини бойитадиган бўлди. Комбинат раҳбарияти томдилик болалар учун ўзбек, рус, инглиз тилларида дарсликлар, қўлланмалар, болалар адабиётларини ҳам туҳфа этди.

Дарҳақиқат, китоб — инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир. Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, мўътабар ва муқаддас деб билади ва энг яқинларига ана шу мўъжизакор китобни туҳфа этади.

Дунёда совғалар кўп ва турфа. Аммо ҳеч қачон ўз қадр-қимматини йўқотмайдиган, ҳеч қачон эскирмайдиган ва доим азиз этилувчи биргина совға бор, бу ҳам бўлса – КИТОБ.

Бугун ушбу мўъжизалар ортилган автомашина Томдига йўл олади.

Томдиликларга боқий туҳфа – Китоблар муборак!

ОКМК Ахборот хизмати

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech