22 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,3 °C

Хавфсизлик
22 Апр  2019 783

Ўғирлик содир этган аёллар қўлга олинди

Жорий йилнинг 18 февраль куни Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида яшовчи Ж.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 15 февраль куни соат 09.00 дан соат 13.00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс уйига кириб, у ердан 1 500 АҚШ доллари, 922 минг сўм пули ва умумий қиймати 10 млн. сўмлик турли хилдаги заргарлик буюмларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Наманган шаҳар Машраб кўчасида яшовчи 33 ёшли И.А. ва 3-Гулистон кўчасида яшовчи 35 ёшли Ф.Қ.исмли аёллар содир этганликлари аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда, деб хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech