25 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,1 °C

Спорт
4 Апр  2019 502

Одил Аҳмедов: «Россия чемпионатидан таклиф тушса, муҳокамага тайёрман»

Россиянинг «Анжи» ва «Краснодар» футбол клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов ўзининг «Шанхай СИПГ» клубига ўтганига изоҳ берди ва Россия чемпионатидан таклиф тушса, муҳокама қилишга тайёр эканини билдирди.

 

– Гапни Хитойда жуда яхши кутиб олишганидан бошлай қолай. Бу ерда менга ҳар томонлама қулай бўлиши учун клубда роса ҳаракат қилишган. Шунга қарамасдан менталитет ва тиллардаги фарқ жуда сезилади. Айтиш мумкинки, энди-энди бу мамлакатга ўргана бошлаяпман

Россия чемпионатини соғинаманми? Албатта. Россия клубларида ҳаётимнинг ёрқин олти йилини ўтказганман.  Футболдаги фаолиятимнинг ана шу даври ҳамиша хотирамда қолади. Россия клублари менинг еврокубокларда ўйнаш орзуимни амалга оширган. Футболсеварлар ҳам шундоқ ёнингда туриб, сени қувватлашади. Бу хотиралар мен учун қимматли. РПЛдан таклиф тушса, муҳокама қилишга тайёрман. Россия чемпионатини жуда юқори баҳолайман, – дейди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Аҳмедов 2011 йилдан «Анжи» таркибида ўйнаган бўлса, 2014 йилдан «Краснодар» клубида тўп сурган. 2017 йилда ўзбек футболчиси Хитойнинг «Шанхай СИПГ» клубига ўтган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech