17 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,2 °C

Мамлакатимизда
15 Мар  2019 1150

Одил Абдураҳманов:  «Биринчи ёки иккинчи ОТМга кирдингизми, учинчи ОТМ танловидан чиқиб кетасиз»

Олий таълим тизимида юз бериши кутилаётган янгилик ва ўзгаришлар жамоатчилик орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Одил Абдураҳманов соҳадаги янгиликлар ҳақида тўлиқ маълумот берди.

 

Абитуриентларга доимий яшаш жойи ҳудудида ҳужжат топшириши ва тест синовида иштирок этиши учун имконият яратилади. Ёшларнинг вақтини, иқтисодини тежаш мақсадида пойтахтдаги олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш учун узоқ йўл босиб келмайди. Абитуриент ўзи яшаётган шаҳардаги давлат хизматлари марказлари орқали юртимиздаги исталган олий таълим муассасасига ҳужжат топшириши мумкин. Тест синови ҳам шу тарзда ташкил этилади.

Бир вақтнинг ўзида учта ОТМга ҳужжат топшириш ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб олинди.

– Абитуриент бир вақтнинг ўзида учта ОТМга ҳужжат топшириши учун таълим йўналишини танлашда тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва уларга балл бериш кетма-кетлиги мос келиши керак. Мисол учун, абитуриент Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг кимё факультетига ўқишга кирмоқчи. Яна қўшимча равишда олий таълим муассасасида фанлар мажмуасига мувофиқ келувчи яна иккита — Самарқанд давлат университети ва Бухоро давлат университетининг кимё факультетига ҳужжатларини илова қилди.

 Абитуриент тест синови жараёнида бир марта иштирок этади. Масалан, у ЎзМУнинг кимё факультетига ўқишга кириш учун имтиҳон топширади.  Эртаси куни тест натижасидан хабардор бўлади, у 138 балл олган. Абитуриент ЎзМУга ўқишга киролмаган бўлса, СамДУ ва БухДУда ўтказилган тест синови натижаларини аниқлаши лозим. СамДУнинг кимё факультетига тўлов-шартнома асосида охирги кириш бали 130 бўлса, бундай ҳолатда у СамДУда шартнома асосида ўқиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳолда у БухДУнинг кимё факультетига ўтказилган танловдан автоматик тарзда чиқиб кетади – унинг жавоблари дастур томонидан кўриб чиқилмайди. Яъни танланган ОТМнинг устуворлигига қараб танлов ўтказилади. Биринчи ёки иккинчи ОТМга кирдингизми, учинчи ОТМ танловидан чиқиб кетасиз. Тескари ҳам бўлиши мумкин: биринчи ёки иккинчи ОТМга киролмадингизми, учинчи ОТМ танловида иштирок этасиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech