03 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,8 °C

Энергетика
20 Янв  2020 1864

Энергетика вазирлигида «Татнефть» ОТАЖ иштирокидаги лойиҳаларнинг амалга оширилиши муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида «Татнефть» ОТАЖ бош директори Ноил Маганов бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқотда Энергетика вазири Алишер Султонов «Татнефть» ОТАЖ ёқилғи-энергетика мажмуаси соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда Ўзбекистон компанияларининг муҳим ҳамкори ҳисобланишини таъкидлаб ўтди.

Учрашув давомида томонлар бир қатор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шу жумладан Ўзбекистоннинг инвестиция блокларида геологик қидирув ишларини олиб бориш, нефть қазиб олишни жадаллаштириш, Тошкент шаҳридаги «Татнефть» ёқилғи қуйиш шoхобчалари тармоғини кенгайтириш каби масалаларни муҳокама этдилар.

Томонлар шунингдек, «Ангрен» эркин иқтисодий зонасида жойлашган «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖда шина ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг иккинчи босқичи» лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича кейинги ҳаракатлар тўғрисида келишиб олдилар.

Мутахассисларнинг малакасини ошириш масласи ҳамкорликнинг муҳим масалалари қаторидан жой олди. Хусусан, томонлар жорий йилнинг март ойида «Татнефть» ОТАЖ кўмаги билан геологлар ҳамда Ўзбекистоннинг нефть ва газ конлари ва бошқа бир қатор соҳалари мутахассислари Россияда касбий тайёргарликдан ўтишига келишиб олдилар.   

Учрашувда томонлар икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш бўйича эришилган келишувларни амалга оширишдан манфаатдор эканликларини қайд этдилар, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech