04 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,7 °C

Таълим
20 Апр  2020 4491

ТEAM университети ташкил этилди

2020 йил 18 апрелда Ҳукуматнинг 241-сонли «TEAM университетини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, TEAM университети ташкил этилди ва унинг асосий вазифалари белгиланди.

Тадбиркорлик ва бошқарув, шунингдек бошқа соҳаларда юқори малакали олий маълумотли кадрларни тайёрлаш Университетнинг вазифаларидан биридир.

Университет «TEAM University» МЧЖ муассислигидаги устав фондида давлат улуши бўлмаган нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.

Университетда ўқув-методик раҳбарлик ва таълим жараёнининг олиб борилиши тузиладиган битимлар асосида етакчи хорижий ОТМлар билан биргаликда таъминланади.

Университетда таълим жараёни инглиз, ўзбек ва бошқа тилларда ташкил этилади, таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

Битирувчиларга олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этилган белгиланган намунадаги диплом берилади.

Университетда таълим олиш тўлов-контракт асосида, шунингдек юридик шахслар – потенциал иш берувчилар тақдим этадиган таълим грантлари, ҳомийлик хайриялари ва бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech