24 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,6 °C

Биласизми?
23 Янв  2019 1750

Акуланинг янги тури топилди, аммо у «эски таниш» бўлиб чиқди

Музейларда айни дамда бутунлай қирилиб кетган акулаларнинг янги турлари аниқланди. Бу борада Австралия ва АҚШ тадқиқотчилари гуруҳи ҳамкорликда иш олиб борган.

Музей коллекциялари орасида илмий ходимлар «Carcharhinus obsolerus», деб номланувчи кулранг акула турига дуч келишди. Ёввойи табиат шароитида уни 1939 йилдан бери кўришмаганди ва улар батамом қирилиб кетган, деб ҳисобланарди. Уч ёш намунани эса турли сувларда топишган, аммо алоҳида турининг ҳудудлари номаълумлигича қолмоқда. Фақат бир нарса маълум: бу тур жониворининг танаси унча катта бўлмаган ва қирғоқ ҳудудларига яқин жойларда яшаган.

Шунингдек, олимлар жануби-шарқий Осиёда акулаларнинг фаол овланаётгани ва бу уларнинг бутунлай қирилиб кетишига олиб келиши мумкинлигини айтмоқда.  Бироқ ушбу тур акуласи борасида юз бераётган ҳодиса биринчи марта бўлаётгани йўқ. Турли даврларда узоқ вақт уларни бутунлай қирилиб кетган, деб ҳисоблашган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech