22 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,4 °C

Мамлакатимизда
20 Фев  2019 2322

Ихтирочилар ва новаторлар танлови эълон қилинди

Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) «Ихтирочилиги учун» медали ва «Интеллектуал мулк соҳасидаги энг яхши корхона» мукофоти учун танлов бошланганини эълон қилди.

 

БИМТ муассасалари томонидан олий тоифадаги махсус мукофотлар ихтирочилик, ижодий ва инновацион фаолият, ихтирочи, муаллиф имижини яратиш, интеллектуал мулкдан самарали фойдаланаётган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш учун берилади.

Танловнинг ўтказилиши шартлари билан Интеллектуал мулк агентлиги сайтида танишиш мумкин.

Фанлар академиясида таъкидланишича, «Ихтирочилиги учун» йўналиши бўйича танловда 2012-2017 йиллардаги ихтиролари учун патент олганлар иштирок этиши мумкин.

Ўз ахборотимиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech