06 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,2 °C

Долзарб
30 Мар  2020 3015

Хитойда коронавирус эпидемияси тугагани ҳақида

Хитойда коронавирус инфекциясининг тарқалиши тўхтатилди.

Ҳозирда касаллик давом этаётганлар ва уни юқтирганлар сони 3 мингдан кам. Бу ҳақда Хитой давлат соғлиқни сақлаш қўмитаси вакили Ми Фэн маълум қилди.

Хитойда COVID-19 эпидемияси бошланганидан буён 82 мингга яқин инфекция ҳолати қайд этилган, 75,500 дан ортиқ бемор соғайиб, 3,300 га яқин киши вафот этган.

Бугунги кунда 177 мамлакат COVID-19 пандемиясига тўқнаш келган. Вирус Антарктидадан ташқари барча қитъаларга тарқалган, дея хабар беради «Дунё» ахборот агентлиги. 722,500 га яқин одам аллақачон зарарланган ва 33,000 дан ортиқ одам вафот этган.

Статистик маълумотларга кўра, бугунги кунда ўлим сони бўйича дунёда биринчи ўринда Италия (10 мингдан ошиқ киши), ундан кейин Испания (6,8 минг), Хитой (3,3 минг), Эрон ва Франция (2,6 минг) ва АҚШ (2,4 минг) бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech