09 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,4 °C

Халқаро ҳамкорлик
27 Фев  2020 728

ОАВ соҳаси ШҲТ доирасида кенгаймоқда

2020 йил 26 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4619-сонли «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Мазкур битим 2019 йил 14 июнь куни Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг кенгаши йиғилишида имзоланган.

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech